Институт ходимлари Сингапурда
Институтимиз ҳодимлари Ахатов Ж.С., Абдулхаев О.А. ва Хаитмухамедов А.Э. хизмат сафари билан Сингапурда бўлиб, SEMICON SEA 2025 анжуманида иштирок этмоқдалар. Сафар доирасида улар A*STAR Institute of Microelectronics ташкилотида ҳам бўлиб, музокаралар олиб бордилар, шунингдек, Сингапур Миллий Университети (National University of Singapore) профессори Уткир Мирсаидов билан илмий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган учрашув ўтказдилар.