Fuqarolar murojaati
O`zRFA,S.A. Azimov nomidagi Fizika-texnika instituti

Фанлар академиясининг иккита институти ҳамда Кореянинг DK Ecofarm компанияси ўртасида “Smart Farming” соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

Новости
09.03.2021
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси «Физика-Қуёш» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси Физика-техника ва Материалшунослик институтлари раҳбарияти ҳамда Корея Республикасининг DK Ecofarm Co., Ltd. компанияси раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар олиб борилди. DK Ecofarm Кореяда “Ақлли қишлоқ хўжалиги” (Smart Farming) тизимини жорий қилиш бўйича энг илғор компаниялардан бири ҳисобланади. Онлайн музокараларнинг мақсади – қайта тикланадиган энергия манбалари, ярим ўтказгичли датчиклар ва нарсалар интернети (Internet of Things – IoT) технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда ақлли фермерлик технологияларини биргаликда ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шунингдек ушбу технологияларни тижоратлаштириш билан боғлиқ лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан иборат бўлди. Музокараларда Х.К. Олимов, О.Р. Парпиев, О.А. Абдулхаев, Н.Ш. Саидханов ҳамда Кореянинг DC Ecofarm компанияси раҳбарияти - Euiki Hong ва Juyeon Oh иштирок этдилар. Музокаралар натижасида 9 март 2021 й. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг "Физика-Қуёш" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Физика-техника ва Материалшунослик институтлари ҳамда DK Ecofarm Co., Ltd. (Корея Республикаси) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Келишувга мувофиқ, томонлар Ўзбекистонда ақлли қишлоқ хўжалиги технологияларини ривожлантириш ва шу билан боғлиқ бошқа бир қатор соҳаларда ҳамкорлик қиладилар. Шуни таъкидлаш жоизки, рақамли иқтисодиётни барпо этиш иқтисодиётнинг барча тармоқларида, шу жумладан, Ўзбекистон учун муҳим тармоқлардан бири бўлган қишлоқ хўжалигида ахборот технологияларини жорий этишни назарда тутади. Шу мақсадда DK Ecofarm Co., Ltd. билан ҳамкорликнинг асосий йўналиши – нарсалар интернети технологияларидан ва қайта тикланадиган энергия манбалари ҳамда ярим ўтказгичли датчиклардан фойдаланган ҳолда ёпиқ изоляцияланган тизимларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини этиштириш учун техник ечимлар ("Ақлли иссиқхоналар") ва автоматлаштирилган интеллектуал технологияларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалий қўллаш бўлади. Ушбу технологияларни амалда қўллаш натижасида қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва иш унумдорлигини ҳамда ҳосилдорликни ошириш имконияти яратилади.
Томонлар шунингдек “Ақлли қишлоқ хўжалиги” тизимини Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг мавжуд тажриба ер-участкасида жорий қилиш ва синаш учун, ушбу институт билан ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олишди.
image1.png
image2.png
http://www.uzdaily.com/en/post/64150

Back to the list


Biz bilan bog'laning

Telefon: +99871 235 93 61

Faks: +99871 235 42 91

E-mail: ftikans@uzsci.net

Manzil: O'zbekiston, 100084, Toshkent sh., Chingiz Aytmatov ko'chasi, 2B uy

Obuna bo'ling

E-mail manzilingizni kiriting va bizning saytimizdan yangi materiallar, yangiliklar va foydali maslahatlarni darhol elektron pochtangizga yuboring: