2024 йилнинг 17 ноябридан 7 декабргача Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрининг Сатбаев Университети Физика-техника институтининг катта илмий ходими Екатерина Бондарь ҳалқаро ҳамкорлик шартномаси доирасида Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институтининг “Фотоэлектроника” лабораториясида қўшма тадқиқотлар ўтказди. Ўтказилган қўшма тадқиқотлар натижасида “Фотоэлектроника” лабораториясида газ анализаторлари учун қалай диоксиди асосидаги наноўлчамли юпқа плёнкалар синтез қилинди, уларнинг электрик ҳамда оптик характеристикалари ўлчанди. Қалай диоксиди асосидаги наноўлчамли юпқа плёнкалар бўйича қўшма илмий мақола тайёрланди. Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институти ҳамда Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрининг Сатбаев Университети Физика-техника институти ўртасида илмий-техникавий ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
2024 йилнинг 7 декабридан 27 декабригача Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрининг Сатбаев Университети Физика-техника институти “Юқори энергиялар физикаси” лабораторияси мудири Анастасия Федосимова ҳамда кичик илмий ходими Сайёра Ибраимова ҳалқаро ҳамкорлик шартномаси доирасида Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институтининг “Юқори энергиялар физикаси” лабораториясида қўшма тадқиқотлар олиб бордилар. Юқори энергиялар физикаси соҳасида олиб борилган қўшма тадқиқотлар натижасида “Analysis of midrapidity pT distributions of the charged pions and kaons, protons and antiprotons in Pb+Pb collisions at 5.02 TeV using new combined Tsallis-Hagedorn function with transverse flow” мавзусидаги қўшма илмий мақола тайёрланиб, нуфузли Springer нашриётининг “European Physical Journal Plus” илмий журналига юборилди.
Telefon: +99871 235 93 61
Faks: +99871 235 42 91
E-mail: ftikans@uzsci.net
Manzil: O'zbekiston, 100084, Toshkent sh., Chingiz Aytmatov ko'chasi, 2B uy